date
views 3 430

Сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчалар манзилга етиб бормади

Сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчалар манзилга етиб бормади
Инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи ҳамда сифати кафолатланмаган турли маҳсулотларни юртимизга ноқонуний йўллар орқали кириб келишига божхона органлари томонидан кескин чоралар кўрилмоқда.
Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, фуқаро Р.И. бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида умумий қиймати 33,6 миллион сўмлик 171 дона биофаол моддалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчалар манзилга етиб бормади