09:43 / 17.12.2019
5 681

Ўқувчи устозини бошқа ўқитувчи билан «ушлаб” олса...

Ўқувчи устозини бошқа ўқитувчи билан «ушлаб” олса...
Тиббиётни хоин табиб бузади. Зеро у ўқишга пул билан кирган. Пулини кўпроқ қилиб топиб олиши лозим. Шунинг учун у бу йўлда ҳар ишга тайёр. Унга фидокорликдан гапириб ўтирманг, энсаси қотади. Унинг қўлига тушган бемор ўлмай қолмайди.

Қурувчиликда хоин бўлган муҳандиснинг қурган уйлари узоққа бормайди. Чунки у цементдан уради, ёғочдан уради, ғиштдан уради. Натижада у қурган уй ҳаминқадар бўлади. Уни олган мижоз уйни яна қайтадан қуришга мажбур. Буни тажрибада кўрдик.

Дин хоин олим билан бузилади. У ҳалқуми учун ҳар нарсани сотишга тайёр. Мақсади фақат дунё. Аслида унинг охиратга иймони йўқ. Яратганнинг олдида ёлғиз ўзи туриб ҳисоб беришига ишонмайди.Динга ўзи мослашиши ўрнига динни ўзига мослаштиради. Ҳукмларни ўзгартиради.Ўзи ҳам адашади, бошқаларни ҳам адаштиради.

Адолат хоин судья (қози) қўлида зое бўлади. Унинг касофатидан қанча-қанча айбсизлар айбдор, айбдорлар эса айбсиз бўлади.
Бу жаҳолатнинг барчаси хоин устоз, диёнатсиз муаллим туфайли юзага келади. Ўқувчи агар эркак ўқитувчисини бошқа бир аёл ўқитувчи билан панада ушлаб олса, ёки ўқитувчининг ароқ ичиб дарсга келганини билса, ўқитувчи ўқувчиларга "Мен ўқитсам ҳам, ўқитмасам ҳам маошимни олавераман, ўқисанг ўзинг учун" деб турса, у ўқувчида устозига нисбатан ҳурмати қоладими?

Ўқитувчига фидокорликни дин-диёнат орқали сингдириш лозим. Дин ва ақида бошқарадиган кишилар ўзларини Аллоҳ назорат қилиб турганини доимий ҳис қилиб турадилар. Қилган яхши амаллари ва ёмон амалларининг натижасини олишларига ишонадилар. Амалларини шу асосда қурадилар.
Агар инсон Аллоҳга ишонмаса, эътиқодсиз бўлса, мақсади фақат ва фақат шу дунё бўлади. Бунинг оқибатида "нима қилсанг қилиб қол, еб қол, ичиб қол" қоидасига амал қилади. Чунки у мана шу етмиш-саксон йиллик ҳаётни ҳамма нарса деб ўйлайди. Унга миллат хизмати бир пул, фидокорлик бир пул. У фақат ейди, ичади, ўғирлайди, хиёнат қилади ва ҳоказо...

Демак, жамиятнинг ислоҳида диннинг ўрни бирламчидир.
Демак, диний таълимнинг инқирози халқнинг инқирозидир.
Абдулқодир Полвонов

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқувчи устозини бошқа ўқитувчи билан «ушлаб” олса...