14:33 / 17.12.2019
5 438

Қалампир қайси касалликларнинг олдини олади?

Қалампир қайси касалликларнинг олдини олади?
Италияда «Neuromed» неврология институти олимлари мунтазам қалампир истеъмол қилиш юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар туфайли ҳаётдан кўз юмиш хавфини камайтиришини аниқлашди. Бу ҳақда «EurekAlert» пресс-релизида маълум қилинган.

Тажрибада қарийб 23 минг киши иштирок этган бўлиб, уларнинг саломатлиги саккиз йил давомида назорат қилинган.

Маълум бўлишича, ҳафтасига камида тўрт марта қизил қалампир истеъмол қилган одамлар ушбу маҳсулотни кам ейдиган ёки умуман емайдиган одамларга қараганда юрак хуружидан 40 фоиз, бош мия касалликларидан 50 фоиз камроқ вафот этишган.

Қизиғи шундаки, ўлим хавфи пасайиши билан таомнома ўртасидаги боғлиқлик аниқланмаган. Бошқача айтганда, чили қалампири одамларга ҳимоявий таъсир кўрсатган, — дейди тадқиқот муаллифларидан бири, эпидемиолог Мария Лаура Боначио.

Олимларнинг таъкидлашича, қалампирнинг организмга таъсир қилиш механизмини аниқлаш учун яна тадқиқотлар ўтказилиши даркор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қалампир қайси касалликларнинг олдини олади?