
Юртимизга товар моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Р. бошқарувидаги Дамас русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида қиймати қарийб беш миллион сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган, турли миксер, блендер ва комфорка маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Ф.Каримов
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Дамас АвтомашинаАндижон ВилоятиКонтрабанда КурашиБожхона ТекширувиМаиший ТехникаТовар Моддий Бойликлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар