21:10 / 17.12.2019
1 366

“Симоб”нинг ноқонуний савдоси фош этилди

“Симоб”нинг ноқонуний савдоси фош этилди
Юқори даражада хавфли ҳисобланувчи симоб моддасининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида фуқаро С.О. томонидан шиша идишга жойланган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 700 гр “симоб” моддасини 6000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)