date

Давлатимиз раҳбари Япония пойтахтига етиб борди

Давлатимиз раҳбари Япония пойтахтига етиб борди
Фото: Президент матбуот хизмати
«Ханэда» халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси президентини Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар, таълим тизимини тиклаш масалалари вазири Хагиуда Коичи, Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хидеки Уяма ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун Токиода Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлатимиз раҳбари Япония пойтахтига етиб борди