16:43 / 23.12.2019
3 150

Пенсия ислоҳотининг муаллифи қаерга йўқолди?

Пенсия ислоҳотининг муаллифи қаерга йўқолди?
Жанжаллар билан танилган Владимир Назаров Ўзбекистонга кўчирилди. Россия Федерацияси Молия вазирлигининг “НИФИ” директори Владимир Назаров янги истиқболли ишни бошлаб юборди.

«Интересант»ни аниқлашича, пенсия ислоҳотининг муаллифи Россия номидан иқтисодий ислоҳотларни назорат қилиш учун Ўзбекистонга жўнатилган.

Пенсия ёшини ошириш тўғрисидаги қарорнинг назарий асосларини белгилаб берган, 35 ёшли иқтисодчи собиқ иттифоқ республикаси учун иқтисодий ўзгариш дастурини ишлаб чиқадиган ҳукуматлараро комиссиянинг асосий аъзоси бўлди.

2018 йилнинг июлида Владимир Назаров бўлажак Россия пенсионерларининг нафратланишига асосий сабаб бўлган эди. Айна уни пенсия ислоҳотининг муаллифи сифатида оммавий ахборот воситаларида номи айтилган эди.

Гарчи сўнгги қарор бу йигитча томонидан эмас, балки Кремлдаги юқори лавозимли шахслар томонидан қабул қилинган бўлсада, лекин у ҳар бир нарса учун айбдор бўлган одам ролини ўйнаши жуда ачинарли эди. Кейинчалик эса, Назаровнинг ўртача ойлик ойлик маоши – ойига 2 миллион (Россия рублида) эканлиги «Интересант” томонидан маълум қилинганидан сўнг, халқнинг ғазабига учради.

Пенсия ислоҳоти муаллифига қаратилган лаънатлар интернетдаги барча ижтимоий тармоқлар ва форумлар билан тўлиб кетди. Ҳатто тақиқланган услублар қўлланилиб: кимдир Назаровни Кудриннинг беникоҳ ўғлини деган ёлғон миш-миш тарқатди. Нима учун? Гап шундаки, чукни у Кудринга кўринишидан ўхшаш ва кўзойнаклари ҳам бор. Манашу барча аругментация.

Даставвал Назаров истамаслигини рад этди – Геростратнинг улуғворлиги уни ҳатто хушнуд этди. Ҳатто баъзан у, ўзига нафрат оловини қўя бошлаган эди – бундай холат у ўзининг «қашшоқлиги» ни намойиш этиш учун, “Фейсбукда ўзининг йиртиқ поябзалини суратини қўйганида кузатилди. Кейин у ўзини танқид қилганлар билан фаол равишда бахс-мунозара қила бошлади. Кейин эса, тўсатдан – ахборот майдонидан бутунлай ғойиб бўлди.

Кўринишидан, «олий даражадаги ўртоқлар» “НИФИ”нинг ёш директорига мурожаат қилишиб, бошқа унақа жанжалларга аралашмасликни сўрашган – унинг уч ойлик сукутига бошқа ҳеч қандай изоҳ топилмади.

Хуллас, энди Владимир Назаров, балки, «бало-қазодан четроқда бўлиш» учун, Ўзбекистонга ўтказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозир у кўпинча Тошкентда бўлади. Москвада ҳам ўзбек ака-укалари билан мулоқот қилмоқда. Назаров раҳбарлигида «ислоҳотларнинг йўл харитаси» ишлаб чиқилмоқда – бу, келгуси уч йил давомида Ўзбекистондаги тузилмавий ислоҳотлар дастури.

Дастур, табиийки, нафақат либерал, балки деярли гайдарча услуб. Унинг умумий хусусиятлари 29 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган катта давра суҳбатида баён этилган. Назаров бу ерда шахсан иштирок этди. У ўзбекларни рақобатбардош бозор иқтисодиётига олиб боришини айтди. 6 декабрь куни эса, Москвада икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

НИФИнинг расмий сайти, яқинда ушбу ташкилот «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси ўртасидаги давлат молиясини бошқариш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик дастури» доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига эксперт-таҳлилий ёрдам кўрсатмоқда.

Умуман олганда, бир томондан, Владимир Назаров учун янги, руслар учун хавфсиз бўлган жой топилгани яхши. Бошқа тарафдан, фақатгина ўзбекларга ҳамдардлик билдира оламиз, энди улар Гайдарнинг рецептларига кўра иқтисодий шок терапиясининг барча «ажойиботларини» ўрганиши керак бўлади.

Бироқ энг муҳими, бу ҳали ҳаммаси эмас: Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида пенсия ёши ҳали ҳам кўтарилмаган мамлакат бўли қолмоқда. Эркаклар ҳали ҳам у ерда 60 ёшда, аёллар эса 55 ёшда нафақага чиқарилади. Бу, албатта, бетартиблик. Пенсия ислоҳоти муаллифи Владимир Назаров бу ерда жуда ҳам керак бўлади.

Алексей Николаев,
«Интересант» Интернет-журнали

Манба: Тarjumon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсия ислоҳотининг муаллифи қаерга йўқолди?