14:09 / 01.01.2020
4 010

Наманганда Янги йил байрами куни 4 тонна палов тарқатилди (фото)

Наманганда Янги йил байрами куни 4 тонна палов тарқатилди (фото)
Фото: Ҳамдамжон Мамадалиев
Наманган шаҳрида бугун, 31 декабрь куни 4 тонналик палов тайёрланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Шаҳардаги Бобур боғи марказида ўрнатилган ва Гул байрамида мегасумалак пиширилган 7 тонналик улкан қозон атрофида бир кун олдин ҳозирлик бошланди. Таомни тайёрлашга 12 нафар ошпаз жалб этилди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
1 тонна гурунч ва шунча сабзи, 600 килограмм гўшт, 400 килограмм ёғ солдик. Ош мазали чиқиши учун 50 кило думба ёғи, 20 кило от ёғи, 20 кило зиғир ёғи аралаштирилди. Яна бунинг ичида 50 килограмм нўхот, шунча майиз, 20 килограмм зирк ва шунча мурч, 15 килограмм зира ҳам бор. Масъулият катта, лекин устазода ошпазлармиз, бисмиллони айтиб, саҳар соат иккиларда қозон атрофида иш бошладик, — дейди ошпаз Тоййибжон Муҳиддинов.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
31 декабрь куни соат 11:00 га яқин 4 тоннали палов тайёр бўлди. Махсус идишларга солинган ош Меҳрибонлик, Саховат уйлари, шаҳардаги масжидлар, касалхоналар, 100 дан ошиқ маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Бобур боғидаги 7 та манзилда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар паловдан баҳраманд бўлди.

Фото: Ҳамдамжон Мамадалиев
Нуронийлар ош устида дуо қилиб, эҳсон билан бошланган Янги йил юрт учун файзли-барокатли келиши тилагини билдирди.

Фото: Ҳамдамжон Мамадалиев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда Янги йил байрами куни 4 тонна палов тарқатилди (фото)