10:00 / 05.01.2020
2 725

«Ўзавтосаноат» раисига ўринбосар тайинланди

«Ўзавтосаноат» раисига ўринбосар тайинланди
Фото: Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси
Сардор Тожиев «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив маълумот ягона порталида хабар берилган.

У компания бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлди.
Сардор Тожиев олдинроқ «Ўзавтосаноат» Стратегик режалаштириш бошқармасини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, компания бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича аввалги ўринбосари Умиджон Салимов 2019 йилнинг январида Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимига ўтганидан бери (Салимов 2019 йилнинг июлида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган) бу лавозим бўш қолаётганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзавтосаноат» раисига ўринбосар тайинланди