date
views 3 027

Собиқ дипломат «ватанга хоинлик қилиш»да айбдор деб топилди

Собиқ дипломат «ватанга хоинлик қилиш»да айбдор деб топилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида собиқ дипломат К.Юсуповга оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд расмий сайтида хабар тарқатди.

Унга кўра, бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди.
ДХХ Тергов бошқармаси томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчининг важлари текширилди.

Пировардида, суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи К.Юсупов давлатга хоинлик қилиш (Жиноят кодекси, 157-модда) жиноятини содир этганликда айбли деб топди.

Содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчининг шахси, оилавий аҳволи каби жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниб, К.Юсуповга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ дипломат «ватанга хоинлик қилиш»да айбдор деб топилди