14:37 / 13.01.2020
3 989

ТИВ Хитойдаги ёки у ерга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирмоқда

ТИВ Хитойдаги ёки у ерга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирмоқда
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонасига таяниб берган баёнотига кўра, Хитой расмий идоралари 2020 йил 11 январь куни Ухан шаҳрида корона вируснинг янги типидан вафот этган биринчи фуқаро ҳақида хабар берди. Ухан шаҳри соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси тарқатган маълумотга биноан, бугунги кунда 40 дан ошиқ киши касалланган, яна юзга яқин киши тиббий кузатув остида.

Касаллик тарқатувчиси “корона вируснинг аввал маълум бўлмаган типи” ҳисобланади. Олимлар томонидан вирус геноми ўрганиб чиқилди.
Элчихона Консуллик бўлими Ухан шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан тушунтириш ишлари ўтказди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой, хусусан унинг Хубей провинцияси ва Ухан шаҳрида бўлиб турган ёки бормоқчи бўлган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ТИВ Хитойдаги ёки у ерга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирмоқда