20:20 / 14.01.2020
3 363

Пойтахтда ҳайдовчилар ўртасида «мигалка» ва «сирена» ўрнатиш урфга айланмоқда

Пойтахтда ҳайдовчилар ўртасида «мигалка» ва «сирена» ўрнатиш урфга айланмоқда
Фото: ИИББ матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари пойтахтда ҳайдовчилар ўртасида «мигалка» ва «сирена» ўрнатиш урфга айланганини кузатмоқда. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Жумладан, жорий йил 10 январь куни соат 12:20 да Минор масжиди ёнида махсус ёритувчи қурилма ўрнатилган Spark русумли автомобиль шу ҳудудда хизмат олиб борган ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилди. Аниқланишича, автомобилни ишончнома асосида 21 ёшли Фарҳоджон З. бошқариб юрган ва махсус ёритувчи қурилмалар ўрнатиш учун рухсатга эга бўлмаган.

Ушбу факт асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилди.

Маълумот учун, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, шунингдек, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, мазкур қоидабузарлик ҳолларида автомобиль жарима майдончасига жойланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пойтахтда ҳайдовчилар ўртасида «мигалка» ва «сирена» ўрнатиш урфга айланмоқда