16:35 / 15.01.2020
3 461

Дала майдонидаги ўғирлик

Дала майдонидаги ўғирлик
Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида туман ҳудудида жойлашган масъулияти чекланган жамиятига қарашли дала майдонида жамият раҳбари Ш.Э. ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлик ҳолати аниқланган.

Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, эгасининг бундай ўзбошимчалиги оқибатида таъминотчи корхона манфаатларига 35 млн 536 минг сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари Ш.Э. етказилган 35 млн 536 минг сўм зарарни тўлиқ қоплаганлиги сабабли Жиноят процессуал кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликдан озод этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дала майдонидаги ўғирлик