date
views 3 954

Фарғона вилоятида «Камаз»га 4 та Nexia урилди

Фарғона вилоятида «Камаз»га 4 та Nexia урилди
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Фарғона вилояти Боғдод туманида 18 январь куни соат 11:00 ларда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Фарғона ҳалқа автомобиль йўлида қалин туман тушиши оқибатида кўриш даражаси пасайганлиги сабабли 4Р 112 «Фарғона ҳалқаси» автомобиль йўлининг 289-километрида Бувайда туманида яшовчи 1997 йилда туғилган Ю.Н. отасига тегишли «Камаз» юк машинасини буриб олаётган вақтида қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 4 та Nexia машиналари юк автомобилига келиб урилган.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Оқибатда Nexia автомобилларининг уч нафар йўловчиси ва бир нафар ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек яна бир йўловчи олган тан жароҳати оқибатида касалхонада вафот этган.

Аввалроқ Тошкентнинг «Фарҳод» бозори олдидаги беш машинали ЙТҲда тўрт киши жароҳатлагани, Самарқандда эса яхмалак йўлда ўнлаб автомобиллар бир-бирига урилган ҳақида хабар берилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғона вилоятида «Камаз»га 4 та Nexia урилди