3 748
Расул Кушербаев президентнинг нутқи ҳақида: «Бизнинг кейинги беш йиллигимизга етадиган энергия бўлди»
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Мажлисда депутат Расул Кушербаев сўзга чиқиб, давлат раҳбарининг нутқи ҳақида гапирди.
«Менимча, бизнинг кейинги беш йиллигимизга етадиган энергия бўлди, десак ҳам бўлади. Шахсан ўзим ҳам ҳозир шу нарсани ҳис қилиб турибман. Бунинг учун жуда ҳам катта раҳмат. Депутатларга, халқ вакилларига бўлган ишончингиз учун, алоҳида эътиборингиз учун, халқ вакилларининг халқимиз орасида, умуман, жамиятда етакчи обрўга эга бўлиши кераклиги йўлида қилаётган саъй-ҳаракатларингиз учун ўзим жуда ҳам катта миннатдорчилигимни билдираман.
Эътибор берсангиз, сўнгги икки-уч йил, умуман, сўнгги йилларда мамлакатимизда очиқлик, ошкоралик бўйича ислоҳотларнинг янги қадамга чиққани ҳаммамизни ўзгаришга мажбур қиляпти. Бу вазирлик-идора, парламент деймизми, одамлар деймизми, ҳаммада ўз ишига бўлган бир қараш ўзгаряпти, энг муҳими, одамларимизнинг талабчанлик руҳи роса ҳам ўсди», - дейди Р. Кушербаев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади