15:55 / 22.01.2020
3 134

Ўзбекистон ҳукумати тузилмасида ўзгариш кутиляпти, янги лавозим жорий этилади

Ўзбекистон ҳукумати тузилмасида ўзгариш кутиляпти, янги лавозим жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тузилмасида ўзгариш бўлиши кутиляпти, янги лавозим жорий этилади.
Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозими жорий этилиши мўлжалланган.

Kun.uz нашри хабарига кўра, бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига Азиз Абдуҳакимовнинг номзоди қўйилиши кутиляпти (айни вақтда Туризмни ривожлантириш қўмитасига Абдулазиз Оққулов раҳбарлик қилмоқда).

Бугун, 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинди.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси — Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосарлари, молия вазири, транспорт вазири, қурилиш вазири, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, иқтисодиёт ва саноат вазири, энергетика вазири, Давлат статистика қўмитаси раиси, Давлат солиқ қўмитаси раиси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси лавозимларига номзодларни;

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси — адлия вазири, мудофаа вазири, ички ишлар вазири, фавқулодда вазиятлар вазири, Давлат божхона қўмитаси раиси ҳамда Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси лавозимларига номзодларни;

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси — Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси, инновацион ривожланиш вазири, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, олий ва ўрта махсус таълим вазири, халқ таълими вазири, мактабгача таълим вазири, жисмоний тарбия ва спорт вазири, маданият вазири, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, соғлиқни сақлаш вазири, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига номзодларни;

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси — қишлоқ хўжалиги вазири, сув хўжалиги вазири, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимларига номзодларни;

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ва Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси — Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси, соғлиқни сақлаш вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимларига номзодларни;

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ташқи ишлар вазири, инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимларига номзодларни дастлабки тарзда кўриб чиқдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ҳукумати тузилмасида ўзгариш кутиляпти, янги лавозим жорий этилади