23:57 / 26.01.2020
4 793

Хитойдаги талабаларнинг бир гуруҳи Ўзбекистонга қайтарилди, улар жиддий текширилмоқда (видео)

Хитойдаги талабаларнинг бир гуруҳи Ўзбекистонга қайтарилди, улар жиддий текширилмоқда (видео)
Хитойда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг бир гуруҳи Ўзбекистонга қайтарилди. Улар айни пайтда Тошкент халқаро аэропортида ҳар томонлама такомиллаштирилган тиббий текширувдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Дарё нашри хабар берди.

Хитойда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар 26 январь, якшанба куни соат 12:20 да GJ 8765 рақамли рейс билан Тошкентга етиб келган.

25 январь, шанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Янги типдаги коронавирус тарқалаётган Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб турган 30 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба Ватанга қайтарилишини маълум қилганди.

Хитойнинг Ухань шаҳрида пневмониянинг номаълум тури пайдо бўлишига илгари номаълум бўлган коронавирус сабаб бўлган. Британиялик олимлар ҳисоб-китобига кўра, вирусни юқтириб олганлар сони бир ҳафта аввал 1 723 минг нафарни ташкил қилган. 23 январдан бошлаб Ухань шаҳри карантинда бўлиб, шаҳарга кириш ва ундан чиқиш тақиқланган — барча авиарейслар, темир йўл қатновлари тўхтатилган, жамоат транспорти ишламаяпти.

Пойтахт Пекинда энг юқори даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Коронавирус юқиши оқибатида 56 киши вафот этган. Вирусга чалинганлар сони 2 мингдан ошган. ХХР раиси Си Цзиньпин мамлакат бўйича вирус тарқалиши кучаётганини, «вазият оғирлигини» айтган. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Хитойдаги ёшлардан коронавирус ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатиб, вазиятни кескинлаштирмасликни сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойдаги талабаларнинг бир гуруҳи Ўзбекистонга қайтарилди, улар жиддий текширилмоқда (видео)