Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди.
ЎзА хабар беришича, тадбирда чиқиш қилган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президентимизнинг халқимизга йўллаган мурожаатномасида кўтарилган масалалар, уларни ҳал этиш чораларига эътибор қаратди.
«Халқимиз фаровонлигини ошириш мурожаатномада кўзда тутилган бош мақсаддир. Давлатимиз раҳбари бу йўналишда қандай муаммолар борлиги билан бир қаторда уларнинг ечимларини ҳам кўрсатиб берди. Аслида фаровонлик ҳар бир инсоннинг нормал ҳаёт кечириши учун барча шароити яхши бўлишидир. Ҳаммада шундай имконият бор, дея оламизми? Афсуски, йўқ.
Шу маънода Президентимиз камбағаллик ҳақида бежиз тўхталмади. Чунки бу муаммо мамлакатимизда мавжуд. Илгари ижтимоий соҳада ишлаганим учун ҳам мен буни яхши билсам-да, «камбағаллик йўқ», деб айтиш мумкин эмас эди. Биз буни «кам таъминланганлик», деб хаспўшлаб келдик. Ҳолбуки, бугун Ўзбекистонда 5 миллион аҳоли камбағалликда ҳаёт кечирмоқда. Муаммони очиқ айтишдан мақсад-муддао эса унга барҳам бериш учун барча чораларни ишга солишдир», деган Танзила Норбоева.
Сенат раиси жамиятдаги мавжуд муаммолар ечимида ҳар бир тизим ўз вазифасини тўлақонли бажариши мақсадга мувофиқлигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида мамлакатда кам таъминланган аҳоли сони 12−15 фоизни ташкил этиши тўғрисида гапирган ва Ўзбекистонда Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилишини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди