
Ухан болалар шифохонаси шифокорлари янги туғилган икки чақалоқда янги коронавирус аниқлашди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб "Халқ сўзи" хабар бермоқда.
Икки гўдакнинг энг кичигида коронавирус туғилишдан атиги 30 соат ўтгач аниқланган. Шифокорлар инфекциянинг вертикал равишда юққанига, яъни ҳомиладорлик пайтида ёки боланинг туғилиш каналидан ўтиш пайтида юқтирганлигига тахмин қилишмоқда.
Иккала чақалоқнинг ҳам аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 492 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмган. Шундан 490 нафари Хитой фуқароларидир. Ухандаги инфекциядан вафот этган беморларнинг ўртача ёши — 68 ёш.
Хитойдаги вирус юқтирганларнинг умумий сони 24 минг кишидан ошган, 892 киши эса тузалган.
Вирус билан боғлиқ ҳолатлар Бельгия, Канада, Буюк Британия, Ҳиндистон, Италия, Австралия, Филиппин, Малайзия, Франция, Германия, Финляндия, Камбоджа, Непал, Шри-Ланка, Сингапур, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Таиланд, Тайван, Японияда, АҚШ ва Россия давлатларида ҳам аниқланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар