10:06 / 12.02.2020
3 446

Тошкентдан Жидда ва Мадина шаҳарларига рейслар нархи қимматлигига изоҳ берилди

Тошкентдан Жидда ва Мадина шаҳарларига рейслар нархи қимматлигига изоҳ берилди
Жидда ва Мадинага парвозлар Истанбул ва Дубай рейсларига нисбатан 30-40 фоизга қимматлиги айтилади. Ваҳоланки, бу тўртала йўналиш ҳам масофа жиҳатидан бир-биридан катта фарқ қилмайди. 11 февраль куни ҳаж ва умра зиёратига оид масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда «Тошкент – Жидда», «Тошкент – Мадина» йўналишларининг авиачипталари масофа жиҳатидан бир-бирига яқин бошқа йўналишлар, масалан, «Тошкент – Истанбул», «Тошкент – Дубай» йўналишларида парвоз қилувчи самолётларникидан 30-40 фоизга қимматлигининг сабаби, яқин келажакда бу нархларнинг қайта кўриб чиқилиши эҳтимоли бор-йўқлиги сўралди.

Саволга «Uzbekistan airways» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Шуҳрат Худойқулов жавоб берди.
«Доимий рейс бўлгандан кейин авиачипталарнинг нархиям белгиланган. Минимал нарх бориш-келиш учун 633 доллар, бир тарафга эса 330 доллар. Бу энг минамал нарх. Биргина эконом-классдаги авиачипталарнинг ҳам ўн хил тури бор. Нархлари ҳам бир-биридан фарқ қилади.
2017-2018 йилларда мазкур йўналишларда авиачипта нархи бир кишига ўртача 850 доллардан тўғри келган.

Чиптанинг нархи нимадан келиб чиқади? Авиакомпаниянинг ички харажатларидан, бошқа давлатларнинг аэропортларидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловлар, ишчиларга бериладиган маошлардан келиб чиқиб, авиачиптанинг нархи белгиланади. Дубай ва Истанбул йўналишидаги авиачипталарнинг арзонлиги улардаги харажатлар ставкаси камлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабабли Истанбул ва Жиддага учадиган самолётлар чипталарининг нархи гарчи масофаси яқин бўлса-да бир-биридан фарқ қилади
», – деди у.

Маълум қилинишича, Тошкентдан Мадина ва Жиддага доимий рейслар сони март ойига бориб янада кўпаяди.
«Шу йилнинг 10 мартидан «Тошкент – Мадина» йўналиши бўйича яна битта рейс қўйилади ва ҳафталик рейсларимиз сони 21тага етади», деди Шуҳрат Худойқулов.

Унга кўра, 2018 йил давомида 12458 нафар, 2019 йилда 77519 нафар, 2020 йилнинг январь ойида эса 30413 нафар йўловчи миллий авиакомпания орқали Саудия Арабистонига бориб-қайтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдан Жидда ва Мадина шаҳарларига рейслар нархи қимматлигига изоҳ берилди