
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 июнга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- Бош вазир, ҳукумат аъзолари, ижро ҳокимияти органларининг барча даражадаги раҳбар ва ходимлари фаолиятига натижадорлик мезонлари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш;
- ҳар бир соҳани ўрта ва узоқ истиқболда ривожлантириш бўйича аниқ режа ва дастурларни ишлаб чиқиш;
- вазирлик ва идоралар кўрсаткичлари билан биргаликда ҳар бир вилоят ва туманнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш;
- Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг муҳим масалаларига оид йиғилишларида ҳокимлар ва ҳудудий идоралар раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш тизимини яратиш;
- ушбу тизимни халқаро рейтинг ва индекс кўрсаткичлари билан уйғунлаштириш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси, Давлат бошқаруви академияси, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар