16:23 / 13.02.2020
3 286

Uzbekistan Airways 15 йил ичида биринчи марта янги формани тақдим этди (фото)

Uzbekistan Airways 15 йил ичида биринчи марта янги формани тақдим этди (фото)
Фото: Uzbekistan Airways
Самолёт экипажи қиёфасида кескин ўзгаришлар 15 йил ичида биринчи марта содир бўлди. Кийимлардаги асосий ранг қуюқ аквамарин ва терракота рангларидир. Қизлар учун икки хил рангли янги тўплам тақдим этилган. Пиджакнинг астарлари терракота рангида бўлиб, логотип тасвири туширилган. Аксессуарлар сифатида бош кийим, матоли ва чарм қўлқоплар, соч турмаги яратиш учун матоли эластик тасмаси ва икки хил рангдаги бўйин шарфлари киритилган. Безаклар шарқона услубда яратилган. Қишки ёмғирпўш-пальтоси ечиб олинадиган изоляцияланган астарга эга.

Эркак-борткузатувчи ходимлари учун тўплам қуюқ кулранг рангдаги уч қисмли костюм кўринишида, қуюқ аквамарин безаклари билан тақдим этилади. Бош кийим тўқ кул рангда кумуш безак билан безатилган.

Учувчилар учун костюмлар олдинги рангида қолдирилган. Брендли тугмалар ва эксклюзив галстуклар яратилди.
Мато турли иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда танланган.

Қайд этилишича, лойиҳада маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этишган. Матоларни танлаш ва асосий тўпламнинг биринчи партиясини тикиш Туркиянинг Dress Best Uniforms компанияси томонидан амалга оширилди, улар Turkish Airlines (partial), Fly Dubai, Albaniya Airlines, Flyas авиакомпаниялари билан иш олиб боришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Uzbekistan Airways 15 йил ичида биринчи марта янги формани тақдим этди (фото)