22:02 / 13.02.2020
2 915

Ўзбекистонда 5 та янги авиакомпания қандай ташкил этилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 5 та янги авиакомпания қандай ташкил этилиши маълум қилинди
Ўзбекистонда 5 та янги авиакомпания ташкил этилади. Бу ҳақда 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Spot’нинг ёзишича, 12 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ушбу авиакомпанияларга жумладан, янги ташкил этиладиган Humo Air, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бўлинишидан юзага келган Uzbekistan Helicopters ҳам киришини маълум қилган.

Азиз Абдуҳакимов, шунингдек, Люксембургнинг Luxaviation компанияси Ўзбекистонда вертолёт авиакомпаниясини очишни режалаштираётганини маълум қилган.

«Биз хорижий авиаташувчиларни улар Ўзбекистон резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш шарти билан жалб этишни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирда тўртта компания билан музокара олиб бормоқдамиз», — дейди Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев.

Хорижий авиакомпаниялар билан музокаралар жорий йилнинг 19—20 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар майдонида «Uzbekistan Airports, Aviation&Logistic Forum» (UAALF-2020) халқаро авиация форуми доирасида олиб борилади.

Вазирнинг қайд этишича, форумдан кўзланган мақсадлардан бири қудратли авиаташувчилар билан уларни Ўзбекистон бозорига жалб қилиш мақсадида музокаралар олиб бориш.

«Форум доирасида юқори даражадаги учрашув, тақдимот, семинар ва кўргазмалар ўтказилиши режалаштирилган. Аэропортлар, авиация ва логистика вакиллари ўз маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этади. Форум нуфузли ташкилотларнинг қарор қабул қилувчи расмий вакиллари билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун яхши платформа бўлиб хизмат қилади», − дейди Азиз Абдуҳакимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 5 та янги авиакомпания қандай ташкил этилиши маълум қилинди