19:16 / 14.02.2020
4 831

Вазир ўринбосари ректор бўлди

Вазир ўринбосари ректор бўлди
Мактабгача таълим вазири ўринбосари Собитхон Тошпўлатович Турғунов Наманган давлат университети ректори лавозимига тайинланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 14 февраль кунги 82-сонли «Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида»ги қарори билан Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи Музаффар Ҳошимович Эсанов ўз лавозимидан озод қилинган.

Собитхон Турғунов 2017 йилнинг июлидан октябригача Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2017 йилнинг октябрида Мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Турғунов 2017 йил февраль ойидан Ўзбекистон Республикаси президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритган.

Музаффар Эсанов / Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Музаффар Эсанов 2019 йилнинг июнида Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси лавозимига ўтказилган Улуғбек Илясович Иноятов ўрнига университетга раҳбар бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазир ўринбосари ректор бўлди