13:06 / 15.02.2020
6 391

Тошкент шаҳар ИИББ тармоқларда ўқувчи қизлар ўртасидаги жанжал тасвирланган видеога муносабат билдирди

Тошкент шаҳар ИИББ тармоқларда ўқувчи қизлар ўртасидаги жанжал тасвирланган видеога муносабат билдирди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ Facebook ижтимоий тармоғида тарқалган пойтахтдаги мактабларнинг бирида ўқувчи қизлар ўртасидаги жанжал тасвирланган видеога муносабат билдирди.

Таъкидланишича, 22 нафар ўқувчи ўртасидаги жанжал 2019 йилнинг 25 апрелида Яшнобод туманидаги 230-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Вояга етмаганлар иши бўйича профилактика инспекторлари ўша вақтда можаро иштирокчиларининг оиласи билан алоқа ўрнатган, бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш учун профилактик суҳбатлар ўтказган. Можаро факти бўйича текширув ташкил этилган.

2019 йилнинг 14 июль куни Яшнобод туман ҳокимлигида жанжал иштирокчилари бўлган 14 ёшли М.А., З.С. ва М.И., 15 ёшли Р.Р., М.М., М.Н., ва М.И., 16 ёшли З.С., Н.А., М.А. ва Х.И. билан йиғилиш ўтказилган.

Аниқланишича, қизлар ўртасидаги келишмовчилик видеода тасвирланган вақтдан олдин ҳам содир бўлиб турган ва мактаб раҳбарияти бундан хабардор бўлган. Бироқ ўқувчи қизлар ўртасидаги можарони бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмаган ва шу сабабли видеода жанжал келиб чиққан. Можаро оқибатида 9-«Б» синф ўқувчиси Д.А.га тан жароҳати етказилган.

Йиғилиш давомида ота-оналар ва уларнинг фарзандлари ўртасида ишончли муносабатларни ўрнатиш муҳимлиги масаласи кўтарилган. Ота-оналар ҳам ушбу можарога жавобгар бўлганлиги сабаб жанжалнинг асосий иштирокчиси бўлган 11 нафар қизнинг ота-оналарини «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 47-модда 1-қисмига (Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига хабар қилмаслик) кўра, жаримага тортиш белгиланган. Ўша вақтда жарима миқдори 608 197 сўмни ташкил этган.

Комиссияси хулосасига кўра, мактаб раҳбариятига нисбатан ҳам тегишли чора кўрилган — можаро тўғрисида Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасига хабар берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ИИББ тармоқларда ўқувчи қизлар ўртасидаги жанжал тасвирланган видеога муносабат билдирди