14:30 / 18.02.2020
4 046

Сирдарёда аёл киши туман ҳокими этиб тасдиқланди

Сирдарёда аёл киши туман ҳокими этиб тасдиқланди
Дилфуза Жумановна
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, сенатор Дилфуза Уралова вилоятнинг Боёвут тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, туман Кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўрилди. Унда Депутатлар Ўлмасжон Ёрмуҳаммадович Мамадаминов бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва ўрнига Дилфуза Жумановна Уралова Боёвут тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорини бир овоздан тасдиқлади.

Ўлмасжон Мамадаминов
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Эндиликда у Ўзбекистондаги ягона аёл ҳокимдир.

Маълумот учун, Дилфуза Уралова 2012 йилда - «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланади.

Д.Уралова 1985-1990 йиллар мобайнида - Гулистон давлат университети талабаси, 1990-2001 йиллар - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, 2001-2010 йиллар - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директори бўлган.

2010-2015 йиллар мобайнида - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, 2015-2017 йиллар мобайнида - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

2017 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни ал-Хоразмий мактабида ёшлар билан бўлган учрашувда Тошкент шаҳри туманларидан бирига аёл ҳоким тайинлашни таклиф қилганди. Президент «қаерда аёл бўлса, ўша ерда коррупция камроқ, ўша ерда халқ билан мулоқот кўпроқ» бўлишини таъкидлаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда аёл киши туман ҳокими этиб тасдиқланди