22:06 / 21.02.2020
3 145

235 минг долларни «ухлатган» фирибгарлар қўлга олинди

235 минг долларни «ухлатган» фирибгарлар қўлга олинди
Фото: ИИББ матбуот хизмати
Яккасарой туманида 2019 йилнинг апрель ойида 55 ёшли Аюбхон А., 34 ёшли Акрам А., 34 ёшли Мирлазиз М. ва 50 ёшли Ҳабибулло Р. 35 ёшли Нуриддин М.га биргаликда ёғ ишлаб чиқариш бўйича иш юритишни ваъда қилган.

Тошкент шаҳр ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, Туркиядан арзон нархда техника харид қилиш учун улар Нуриддиндан 235 000 АҚШ доллари олган. Аммо ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд томонидан гаров кўринишидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Сизга масалангизни ҳал қилишни ваъда қилган одамларга нотариус орқали расмийлаштирмасдан туриб пулларингизни беришга шошилманг» , — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 235 минг долларни «ухлатган» фирибгарлар қўлга олинди