17:40 / 22.02.2020
2 546

Пиёдалар айби билан ЙТҲлар кўпайиб бормоқда. Бунга қандай барҳам бериш мумкин?

Пиёдалар айби билан ЙТҲлар кўпайиб бормоқда. Бунга қандай барҳам бериш мумкин?
Статистика маълумотларига кўра, 2-3 йил аввал ҳар учинчи ЙТҲда пиёда айбдор ёки жабрланган бўлса, бугунги кунда ҳар иккита ЙТҲдан биттасида пиёда ё иштирок этяпти, ё айбдор бўлмоқда.
Республика Ички ишлар вазирлиги, ЙҲХББ тақдим этган маълумотларга биноан, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида пиёдаларнинг айби билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари сони ортган. Пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар сонини камайтириш учун нималар қилиниши даркор? ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати катта инспектори Зоир Сайдалиев Kun.uz мухбирига берган қисқа интервьюсида шу ҳақда сўз юритди.

- Маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир кодексда пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтганлиги учун жарима белгиланган. Бироқ, статистикада кўриняптики, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида содир бўлган ЙТҲларнинг аксари айнан пиёдалар айби билан содир бўлган. Шу муаммоларнинг олдини олиш учун йўл-ҳаракати хизмати қандай чоралар кўрмоқда?

- Тўғри муаммони кўтардингиз. Ҳар бир инсон уйидан чиқадими, ишхонадан ёки ўқув муассасасидан чиқадими, йўл ҳаракати иштирокчисига айланади. «Йўл қоидаси – умр фойдаси», деб кўп ва хўп қайтарамиз, Бунинг негизида инсон манфаати ётади. ЙҲХББ тарғибот қилишга кўпроқ эътибор қаратмоқда.

Инсон оддий бир ҳатти-ҳаракат билан йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун хавфли бўлган ҳаракатга сабаб бўлиши мумкин. Пиёда чорраҳани ёки йўлнинг белгиланган қатнов қисмини кесиб ўтаётганда қулоқчиндан, телефондан, китоб ёки газета ўқишдан, яъни инсон диққатини ўзига жалб этувчи ишлар билан шуғулланмаслик талаб қилинган. Таассуфки, 2-3 йил аввал ҳар учинчи ЙТҲда пиёда айбдор бўлар ёки жабрланар эди, бугунги кунда ҳар иккита ЙТҲдан биттасида пиёда ё иштирок этяпти, ё айбдор бўлмоқда.

Мусиқа эшитмаслик, телефондан фойдаланмаслик керак, дейилдими, риоя қилиш керак-да. Бундай қилган одам атрофда бўлаётган жараёнларни ҳис қилмай қўяди, яъни ҳайдовчининг товушли ишорасини, транспорт воситасининг яқинлашиб келаётганини, унинг тормоз овозини эшитмай қўяди. Оқибатда, ўлим билан боғлиқ ёхуд оғир оқибатли ЙТҲлар содир бўлади. Йўл ҳушёрликни ёқтиради. Фақат буни онгимизга сингдиролсак. Уйда ота-оан такрорласа, мактабда ўқитувчи такрорласа, йўлларда ЙПХ ходимлари ҳам ҳушёр бўлишса яхши бўлади.

- Мана Оқтепада давлат қанча маблағ сарфлаб, пиёдалар учун осма кўприк қурди. Аммо, пиёдалар уни тагидан ўтади. Чилонзор метро чорраҳасида ерости ўтиш йўли бор, бироқ пиёдалар ер устидан ўтаётганига кўзимиз тушади. Онгига сингдириш керак, аммо пиёдаларга жарима солиш қанчалик фойда бермоқда?

- Ҳозирда, кўпчилик фуқароларимиз ёнимда ҳужжатим йўқ деб айтишади. Бироқ, ҳудудий профилактика инспекторлари иштирокида уларнинг шахси аниқланиб, жарима қўлланилади. Бошқа касб эгалари маълум бир қонунбузарликка йўл қўйса, ёки жиноий жавобгарликка тортилади, ё бўлмаса, маъмурий баённома тузилади. Аммо, кўчада оддий битта қоидага риоя қилмаслик учун ё ҳалок бўлади, ёки умрбод ногирон бўлиб қолиши эҳтимол.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пиёдалар айби билан ЙТҲлар кўпайиб бормоқда. Бунга қандай барҳам бериш мумкин?