11:35 / 02.03.2020
2 949

“Нексия”га яширилган кучли таъсир этувчи дорилар фош этилди

“Нексия”га яширилган кучли таъсир этувчи дорилар фош этилди
Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди. Фуқаро Х.Т.га тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашина шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашина юкхонасига ҳуфёна тарзда яширилган умумий қиймати 13 миллион сўмлик 278 дона “Лирика” ҳамда 148 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Нексия”га яширилган кучли таъсир этувчи дорилар фош этилди