18:06 / 12.03.2020
5 519

Олмалиқда коронавирусдан бир неча киши вафот этгани ҳақидаги аудиохабар юзасидан бош шифокор изоҳ берди

Олмалиқда коронавирусдан бир неча киши вафот этгани ҳақидаги аудиохабар юзасидан бош шифокор изоҳ берди
Фото:«Xabar.uz»
Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда Олмалиқ шаҳрида коронавирус касаллиги қайд этилгани, бир неча киши қурбон бўлгани ва маълумотлар халқдан яширилаётгани бўйича фикрлар айтилган аудиоёзув тарқалди.

Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Рустам Убайдуллаев мазкур хабар юзасидан ОАВ ходимларига кичик интервью берди. Бу ҳақда «Xabar.uz» нашри маълум қилди.

«Аввало, бир гапни таъкидламоқчиман: юқоридаги аудиоёзувдаги маълумотлар ҳақиқатга яқин эмас. Унда сўзлаган кишининг тиббиёт соҳасидан эмаслиги, соҳани тушунмаслиги кўриниб турибди. Аудио интернет тармоғида тарқалгач, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов билан ҳам мулоқот ўтказдим.

Коронавирус республика ҳудудида қайд этилса уни яширишнинг иложи йўқ. Бироз аввал, Жанубий Кореядан келган олмалиқлик фуқарода юқори ҳарорат кузатилган эди. У дарров назоратга олиниб, текширилди. Таҳлиллар талабанинг оддий гриппга чалинганини кўрсатди.

Шаҳримиз аҳолисини асоссиз маълумотларга ишонмасликни ва ваҳимага тушмасликни сўрардим. Юқорида аудиоёзувга келадиган бўлсак, ҳозирда ИИВ вакиллари овоз эгасини топиш мақсадида тегишли ишлар олиб бормоқда
».

Олмалиқ шаҳар санитария-эпидемолигия осойишталик маркази раҳбари Фаррух Мусаевга кўра, коронавриус бўйича махсус штаб фаолият олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмалиқда коронавирусдан бир неча киши вафот этгани ҳақидаги аудиохабар юзасидан бош шифокор изоҳ берди