
Тошкент вилояти Янгийўл туманида 18 ёшли ўқувчи қиз 10 март куни ўзини осиб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган ўқувчи қиз шу йилнинг 10 март куни ўз уйининг иссиқхонасида ўз жонига қасд қилиши натижасида вафот этган.
Суд тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, унинг ўлимига бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат сабаблари ўрганилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан Янгийўл туман халқ таълими бўлими, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссия, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига хизмат текширувлари тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар