date
views 9 536

Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов лавозимини тарк этди

Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов лавозимини тарк этди
Баҳодир Тошматов / видеоскриншот
Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов лавозимини тарк этган.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига янги қўмондон тайинланди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, генерал-майор Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимини эгаллади.

Рустам Жўраев
У бу лавозимда 2017 йилнинг августидан буён ишлаб келган Баҳодир Ҳамидович Тошматов ўрнини эгаллади.
Рустам Жўраев 2018 йилнинг февралидан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Тошматов 2019 йилнинг январида генерал-полковник ҳарбий унвони билан тақдирланганди. У лавозимини нега тарк этгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов лавозимини тарк этди