Нима учун Австралияда баъзи дўконлар доимий вақтидан икки соат олдин иш бошламоқда?

Нима учун Австралияда баъзи дўконлар доимий вақтидан икки соат олдин иш бошламоқда?
Дунёнинг коронавирус тарқалган мамлакатларида аҳоли ваҳимаси ортиб бораётган бир пайтда, Австралия шаҳарларидан бирида супермаркет ва дўконлар доимий иш вақтидан бир ёки икки соат олдин очиладиган бўлди. Бу фақат кексалар ва ногиронлар учун жорий этилган бўлиб, доимий вақти бошлангунча харидорлар назорат қилинади.

Маълумки, Ўзбекистон аҳолиси ҳам вирус тарқалган бошқа мамлакатлар сингари озиқ-овқат ва бошқа яшаш учун зарурий махсулотларни олдиндан заҳиралашни бошлаб юборишган. Яхшиямки бизнинг диёримиз оилаларида бирдан ортиқ авлод вакиллари истиқомат қилишади. Кекса ота-оналаримиз эҳтиромда, эл-юрт тинчлиги, фарзандлар саломатлигини сўраб, дуолаб хонадонлар файзи бўлиб ўтиришади.

Қадрли юртдошлар, инсониятга берилган синовлардан оммавийлиги билан ажралиб турувчи ушбу касаллик бартараф бўлгунга қадар яқинларимизга, уларнинг ёши, жисмоний ҳолати, мавқейидан қатъи назар барча атрофдаги инсонларга эътиборли, меҳр-оқибатли бўлайлик, инсонийлик фазилатларимизни сақлаб қолайлик.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар