10:22 / 18.03.2020
4 848

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 13 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 13 кишига етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган.

Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 13 нафарга етди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилди. Айни вақтга келиб бундай беморлар сони 13 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонга коронавирус тўртта рейс орқали кириб келди.
Биринчиси, 11 март куни Париж-Тошкент рейси. Бу рейс орқали учган шифокор аёл Ўзбекистонда ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси ва қариндошига вирус юқтириб улгурди (6 бемор).
Иккинчиси, 15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс (4 бемор).
Учинчиси, 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс (2 бемор).
Тўртинчиси, Дубай–Тошкент йўналишидаги рейс (1 бемор).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 13 кишига етди