
Даврнинг шиддат билан ўзгшариши барча соҳаларда янгиланиш ва янгилик яратиш имконини бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Ёқилғи энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5761–сонли Фармонига асосан Бухоро вилоятининг барча ҳудудларида замонавий ҳисобга олиш ускуналари ўрнатиш ва электр энергиясининг автоматлаштирилган тизимига улаш борасидаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Коммунал соҳада инновацион технологияларни қўллаш инсон омилини кескин камайтириш имконини бермоқда. Замонавий электрон электр ҳисоблагичлар истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми, тўлов ҳисоб-китоби ва ноқонуний уланишларнинг олдини олдини олишда ҳам қўл келмоқда. Аммо айрим фуқароларимиз қонун талабларини тан олмаслик, унга панжа орасидан қараб ўз манфаатини умумманфаатидан устун қўйиш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда.
Ўтказилган тезкор тадбирларда Шофиркон туманида яшовчи фуқаро Д.Зарипов хонадони электрон ҳисоблагич ўрнатилган бўлишига қарамасдан хонадон соҳиби ҳисоблагичдан ташқари турли электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб олган.
МИБ ходимлари томонидан ноқонуний ҳолат фош этилиб, ҳуқуқббузар томонидан давлатга етказилган 4 миллион 805 минг 550 сўмлик зарар ҳамда маъмурий жарима суммалари ундирилди.
Корчалонликда “шохида юрган” Д.Зарипов қонунга бўйсунмай иложи йўқлигини англаган бўлса ажаб эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар