Фото: «News.yandex.ru»
Мисрнинг «SasaPost» нашри коронавирусга қарши кураш ҳақидаги энг хавфли ва энг беъмани миш-мишларни санаб берди.
Алкоголь
Алкоголь ва спиртли ичимликлар коронавирусга қарши курашга ва унинг олдини олишга ёрдам бермайди, дея таъкидлайди нашр. Биргина Эронда метил спиртидан дори сифатида фойдаланишга уринган ўнлаб инсонлар заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмишди.
Сигир сийдиги
Ҳиндистоннинг Бхаратия Жаната Парти вакили Суман Хариприя мамлакат фуқароларини сигир сийдиги билан тезагини истеъмол қилишга чақирди. Унинг айтишича, бу нафақат янги вирусдан асрайди, балки саратоннинг ҳам олдини олармиш.
Унинг ҳамкасби Свами Чакрапани ҳатто «сигир сийдиги зиёфатини» ҳам ташкиллаштириб, ташриф буюрувчиларни «мўъжизакор» суюқлик билан меҳмон қилган.
Гомеопатия
Нашр гомеопатияни энг машҳур сохта фан деб атаб, даволанишда гомеопатик воситалардан фойдаланмасликни тавсия этди. Жумладан, мақолада ёзилишича, ушбу усулнинг айрим тарафдорлари COVID-19 га қарши курашда маргимуш эритмасидан иборат «аrsenicum album» препаратидан фойдаланишга чақирган.
Саримсоқ ва намакоб
Нашрнинг ёзишига кўра, ижтимоий тармоқларда коронавирус организмга тушгач, тўрт кун томоқда яшаши ва шундан сўнг тананинг ичкарисига кириши ҳақида ёлғон хабар тарқалмоқда. Шу боис COVID-19 га қарши курашда саримсоқ ва намакобдан фойдаланишни таклиф қилмоқда. Бироқ Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти бу воситалар вирусни нобуд қилмаслигини тасдиқлади, дея таъкидланади мақолада.
Табиий ёғ, чой ва коллоид кумуш эритмаси
АҚШ дори ва озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш бошқармаси кўпгина компаниялар коронавирусга қарши курашда самарали восита сифатида реклама қилаётган табиий ёғ, тиндирмалар, чой ва коллоид кумуш эритмалари аслида самарасиз эканлигидан огоҳлантирди, дея хабар берган нашр. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди