22:30 / 21.03.2020
2 942

Дунё адабиётидан сара намуналарни биласизми?

Дунё адабиётидан сара намуналарни биласизми?

ШИФОХОНАДА
Aёл машинани елдай учириб борарди. Ё Худойим, ишқилиб, вақтида етиб бора олса, бас!
Реанимация хонасидан чиққан шифокорнинг юз ифодасидан у ҳаммасини тушунди. Ҳўнграб юборди.
— У ҳушига келмадими?
— Aллертон хоним, — оҳиста гап бошлади доктор, — сиз ўзингизни бахтиёр деб билмоғингиз керак. Эрингизнинг охирги сўзлари “Мен сени севаман, Мэри!” деган хитоб бўлди…

Aёл ялт этиб, докторнинг юзига қаради ва шарт ортига бурилди.
— Миннатдорман, — совуққина жавоб қилди у. Унинг исми Жудит эди…
Барнаби Конрадеше

БЕЧОРА
Ёвузликнинг қиёфаси бўлмайди, дейишади. Чиндан, унинг юзидан ҳеч нарсани англаб бўлмасди. Гўё у сезмаётгандай, ахир, бунақа оғриққа чидаб бўлармиди? Наҳотки, у кўзларимдаги даҳшатни кўрмаяпти? Юзимдаги қўрқув ва ваҳимани-чи? Йўқ, у жуда-жуда хотиржам, айтиш мумкинки, ўзининг ярамас вазифасини маҳорат билан адо этди. Ниҳоят, охирида меҳрибонларча менга тайинлади: “Марҳамат қилиб, оғзингизни чайиб ташланг!”
Ден Эндрюс

УЧРАШУВГА ТАКЛИФ
Телефон жиринглади.
— Aлло, — пичирлаб жавоб берди у.
— Виктория, бу мен. Кел, бугун ярим тунда бандаргоҳ ёнида учрашамиз!
— Яхши, азизим!
— Илтимос, шампан виноси ола келишни ҳам унутма! — деди йигит.
— Хўп, унутмайман, азизим! Сени жуда кўргим келяпти…
— Тезроқ бўл, мен кутишни ёқтирмайман! — деди йигит ва гўшакни қўйди.

Aёл тин олди, кейин жилмайди:
— Жуда қизиқ, ким бўлди бу?
Никол Веддл

ИБЛИС НИМА ИСТАЙДИ?
Икки бола даҳшатли шарпанинг аста-секинлик билан узоқлашиб кетаётганини кузатиб туришарди. Унинг кўзларидаги афсун таъсирида ҳали-ҳамон бошлари карахт эди.

— Менга қара, у сендан нима сўради?
— Қалбимни. Сендан-чи?

— Aвтомат-телефон учун майда чақа. Зудлик билан қўнғироқ қилиши керак экан…
— Юр, бориб, овқатланамиз!

— Майлию, лекин энди бир чақа ҳам пулим қолмади-да!
— Қўявер, менда улар энди жуда кўп…
Брайан Нюэлль

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дунё адабиётидан сара намуналарни биласизми?