09:19 / 20.03.2020
6 600

Тошкент-Нурафшон йўлида “Дамас” ёниб кетди (видео)

Тошкент-Нурафшон йўлида “Дамас” ёниб кетди (видео)
19 март куни соат 17:30 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Нурафшон” автомобиль йўлининг 22-километрида ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Ушбу ёнғин ҳолати акс этган видео тез фурсатда интернет тармоғида тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган ва ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси салони ва техник қисмлари ёниб кетган. Ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент-Нурафшон йўлида “Дамас” ёниб кетди (видео)