23:23 / 20.03.2020
3 473

Австралиядаги тўйда 31 киши коронавирусни юқтириб олди

Австралиядаги тўйда 31 киши коронавирусни юқтириб олди
Австралиянинг Сидней шаҳрида камида 31 киши коронавирусни юқтириб олди, деб хабар берaди Daryo.

Скотт Мэггс ва Эмма Меткалфнинг 6 март куни бўлиб ўтган тўйида 140 нафар меҳмон қатнашган. Тўйдан кейин келин-куёвлар Мальдив оролларига асал ойига жўнаб кетган.

Тўйдан икки ҳафта ўтганидан сўнг унда қатнашган 31 кишида коронавирус аниқланган. Мэггс ва Меткалф ушбу хабардан даҳшатга тушган.

«Бу ҳаётимиздаги энг бахтли кун эди. Биз бу кун бизнинг ва дўстларимизнинг хотирасида яхшиликлар билан эсда қолишини хоҳлаган эдик. Агар коронавирус бўлмаганида, бу кун идеал кун сифатида ёдда қоларди», — дейди Мэггс.

Тўйга келган меҳмонлардан бири, учинчи фарзандига ҳомиладор Хауэч фамилияли аёл ўзини ёмон ҳис этаётганини ёзиб қолдирган.

«Бир ёшли боламда коронавирус симптомлари кузатиляпти, қизимнинг ҳам иссиғи чиқяпти. Яна кимгадир касалликни юқтирган бўлишим мумкинлигидан хавотирдаман», — дейди аёл.

Тўйда иштирок этган бошқа меҳмонлар ва тантана ташкилотчилари ўзларини изоляция қилган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда эпидемиологик вазият яхшиланмоқда. Хубэй провинциясидан ташқари бошқа минтақаларида янги турдаги коронавирус билан касалланган 282 кишигина қолди. Мамлакатда ушбу вирусни юқтириб олган беморларнинг 87,9 фоизи соғайиб кетди.

Европа мамлакатларида коронавирусни юқтириш ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Хусусан, Францияда коронавирус билан касалланганлар сони 11 минг кишига етди. Италия эса коронавирус қурбонлари сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 23 мартдан бошлаб «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, мамлакат фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилингани хабар берилганди. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина, ихчам ҳолда, яқинлар билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Австралиядаги тўйда 31 киши коронавирусни юқтириб олди