16:15 / 22.03.2020
3 585

ОТМлардаги карантин ҳисобига ёзги таътил муддати қисқариши мумкин

ОТМлардаги карантин ҳисобига ёзги таътил муддати қисқариши мумкин
Карантин даврида берилган режадан ташқари таътил туфайли талабаларнинг ёзги таътил муддати қисқариши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов маълум қилди.
«Карантин сабаб ёздаги таътил муддати қисқариши табиий, унинг муддати карантин сабабли берилган таътилнинг қанча вақт давом этишига боғлиқ.

Ҳозир навбатдан ташқари таътил неча кунга чўзилишидан қатъи назар, биз талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришларига имконият яратиб беряпмиз», – дея вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Бегимқулов карантин таътили ҳақида қўшимча маълумотларни ҳам келтириб ўтди.

«Таълим муассасаларидаги таътил таълим шаклидан қатъи назар барча талабаларга тегишли. Нафақат кундузги ёки сиртқи таълимдаги, балки қайта тайёрлаш ва малака оширишда ўқиётган ва ўқиши лозим бўлганларга ҳам таътил тааллуқли.

Шу билан бирга, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида масофавий таълим тўлиқ жорий этилган, сиртқи таълим учун ҳам етарли электрон ресурслар мавжуд.

23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги ОТМларнинг профессор-ўқитувчи ва ходимларининг аксарият қисми белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилади, қолган ходимларнинг фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади», – деди вазир ўринбосари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМлардаги карантин ҳисобига ёзги таътил муддати қисқариши мумкин