22:00 / 22.03.2020
3 319

Бензин нархи ошмайди, «заправка»лар ишлашда давом этади – «Ўзбекнефтгаз»

Бензин нархи ошмайди, «заправка»лар ишлашда давом этади – «Ўзбекнефтгаз»
Ижтимоий тармоқларда, Telegram`даги турли гуруҳларда тарқалаётган, 23 мартдан бошлаб бензин нархи ошиши, карантин муносабати билан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, карантин даврида «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида санитария-гигиена талабларига риоя қилиш кучайтирилади, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ёнилғи қуйиш пунктлари тез-тез дезинфекция қилиб турилади, аммо фаолиятини тўхтатмайди.

Карантин даврида «заправка»ларнинг иш вақтида ҳам ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Республика миқёсидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тўлиқ одатдаги режимда ишлашда давом этади.

Шу билан бирга, бензин ва бошқа ёнилғиларнинг нархида ўзгариш бўлмайди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги шохобчаларда бензин нархи республика бўйича бир хил бўлиши қатъий назорат қилинади.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова ҳам тармоқдаги маълумотлар асоссиз эканини тасдиқлади.
«Бу ёлғон хабар. Республикадаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари карантин даврида ҳам ишлашда давом этади. Уларнинг ёпилиши ҳақиқатдан узоқ. Тез орада бу ҳамда расмий баёнот берамиз», дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бензин нархи ошмайди, «заправка»лар ишлашда давом этади – «Ўзбекнефтгаз»