23:35 / 26.03.2020
6 716

Фарғонада коронавирусга чалинган фуқаро Умрадан қайтгач 120 кишилик маросим ўтказган

Фарғонада коронавирусга чалинган фуқаро Умрадан қайтгач 120 кишилик маросим ўтказган
Фарғона вилоятида Саудия Арабистонида, Умра сафарида, бўлиб қайтган фуқарода коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи, икки фарзанди ва келинида ҳам коронавирус аниқланган.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март, пайшанба куни, ўтказилган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида мазкур фуқародан вируснинг қандай тарқалгани тафсилотлари маълум қилинди.

Таъкидланишича, Фарғона вилояти Ёзёвон тумани «Беруний» маҳалласида яшовчи аёл Умрадан қайтиб келиб, уйда карантинда бўлиш талабларини қўпол равишда бузиб, эртаси куни 120 нафар кишини чақириб, дабдабали маросим ўтказган.

«Оқибатда унинг тўрт нафар оила аъзоси инфекция юқтиргани аниқланди. Яна қанча одам касаллангани ҳали номаълум», — дея Шавкат Мирзиёевнинг видеоселектордаги сўзларидан иқтибос келтирмоқда Президент матбуот хизмати.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни аниқланган эди — бемор 11 март куни Франциядан қайтган олий тоифали шифокор бўлиб чиққанди. Кейинчалик у чет элдан қайтгач, уйида 35 киши иштирокида маросим ўтказгани, оқибатда касаллик камида 13 кишига юққани таъкидланган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 65 нафарга етган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, уларнинг 11 нафари Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти ходимлари — ушбу муассаса коронавирусга чалинганларни даволаш бўйича республикадаги бош касалхона бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада коронавирусга чалинган фуқаро Умрадан қайтгач 120 кишилик маросим ўтказган