Тошкентда яшаш нархи: 4 кишилик оила бюджети 23 миллион сўмми?

Статистик маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида 4 кишилик оиланинг қулай ва барқарор яшаши учун ўртача ойига 23,5 миллион сўм атрофида маблағ керак бўлиши мумкин. Бу рақам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ҳисобларга кўра, бир кишининг ойлик асосий харажатлари ўртача 6,5 миллион сўмни ташкил этади. Бу харажатларга уй-жой, озиқ-овқат, транспорт ва кундалик эҳтиёжлар киради.
Таққослаш учун, оддий ресторанда тушлик қилиш ўртача 70 минг сўм, икки кишилик кечки овқат эса тахминан 400 минг сўмга тушиши айтилмоқда. Уй интернети учун эса ойига ўртача 150 минг сўм сарфланади.
Ушбу рақамлар реал ҳаётдаги харажатлар билан қанчалик мослиги борасида фойдаланувчилар орасида турли фикрлар билдирилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг