20:10 / 31.03.2020
2 921

Ҳаёт учун хавфли мевалар. Улар орасида олма ҳам бор

Ҳаёт учун хавфли мевалар. Улар орасида олма ҳам бор

Фото: «Pixabay.com»
Мунтазам дори қабул қилувчи кишилар таомнома тузишга ва ундаги меваларга яхшилаб эътибор бериши зарур, дейди шифокор-диетолог Елена Соломатина «Вечерная Москва» нашрига берган интервюсида.

Унинг таъкидлашича, охирги пайтларда олимлар грейпфрутларнинг яширин хавфи тўғрисида кўп гапиришмоқда. Чунки улар дори билан бирга қабул қилинганда кўплаб нохушликларга, ҳатто ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Цитрусларнинг бундай таъсири уларнинг шарбатида фуранокумаринлар борлиги билан изоҳланади. У дориларни парчаловчи ва чиқариб юборувчи фермент — P45 цитохром фаолиятига тўсқинлик қилади.

«Шундай вазиятлар бўлганки, одамларга инфаркт ва инсультга қарши препаратлар ёзиб берилганда, улар дориларни грейпфрут шарбати билан бирга қабул қилишган. Натижада қон босими тушган, гипоксия — кислород танқислиги келиб чиққан ва вафот этишган», — деб огоҳлантиради Соломатина.

Унинг таъкидлашича, грейпфрутлар одамни «ўлдириши» мумкин бўлган ягона мевалар эмас.

«Масалан, помело мевасини емаган маъқул, чунки грейпфрут сингари унинг ҳам кислоталари бор. Бу лайма ва ҳатто олмага ҳам тааллуқли», — дейди нашрнинг суҳбатдоши.

Грейпфрут каби мевалар транквилизаторлар, жинсий қувватни оширувчи препаратлар, антиаритмия воситалари, ҳомиладорликдан сақловчи ҳаб дорилар, антигистамин воситалар, оғриқсизлантирувчи дорилар билан қўшилиб келганда организмга ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин. Тахминан 80 та шундай препаратлар бор, дейди Соломатина.

хавфли мева грейпфрут
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)