date
views 3 304

Шавкат Мирзиёев карантин вақтида тўй-маросим ўтказганларни «масъулиятсизлар» деб атади

Шавкат Мирзиёев карантин вақтида тўй-маросим ўтказганларни «масъулиятсизлар» деб атади
Юнусободда карантин вақти ўтказилган куёв-навкар маросимидан лавҳа.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель, жума куни, коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши кураш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Президент йиғилишда «қанча огоҳлантириш ва тушунтириш ишларига қарамай, жойларда карантин қоидалари бузилаётганини» афсус билан айтиб ўтди. Президент матбуот хизматининг қайд этишича, ҳозиргача 22 мингдан зиёд ана шундай ҳолат аниқланди, 330 киши карантин ҳудудини ташлаб кетган.

«Карантин вақтида айрим масъулиятсиз шахслар 24 та турли оммавий маросимлар ўтказганини сира оқлаб бўлмайди. Бутун халқимиз ҳаётига хавф солаётган бундай номаъқул ишларга нисбатан кескин чоралар кўрилади», — деди Президент.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев карантин вақтида тўй-маросим ўтказганларни «масъулиятсизлар» деб атади