
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 11 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 апрель соат 17:15 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 545 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади, Жами 545та ҳолатнинг ярмидан кўпи – 319таси сўнгги беш кун ичида аниқланди.
Шу вақтгача беморларнинг 30 нафари соғайган, 3 киши вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар