23:58 / 10.04.2020
3 513

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 669тага етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 669тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 28 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 10 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 669 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда дастлабки бемор 15 март куни аниқланган эди. Апрель ойида беморлар сони сезиларли даражада кўпая бошлади.
Шу вақтгача беморларнинг 42 нафари соғайган, 3 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 669тага етди