date

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 998тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 998тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 64 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни қайд этилганди. Бугун кунлик зарарланиш ҳолатлари бўйича рекорд натижа қайд этилди - 133 ҳолат.
Шу вақтгача 85 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 998тага етди