
«Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ” деган ибратли ибора бежизга айтилмаган. Табиат ва жамият қоидаларига сўзсиз амал қилиб яшаш биз инсонларнинг асосий бурчимиздир. Аммо инсоният бошига шундай синовли кунлар тушиб турган бир вақтда, ўз бурчини унутиб қўяётганлар ҳам бор.
Анвара 1995 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. У ёшлигидан ўқишга, бирор ҳунар ўрганишга қизиқмади, бирор касбнинг бошини тутмади. Охир-оқибат осонгина пул топиш чораларини ўйлади. Қинғир режасини амалга ошириш учун Самарқанд шаҳрида вақтинча ижарада истиқомат қилиб келаётган хонадонда фоҳишахона ташкил қилиб, тўрт юз минг сўм пул эвазига уйидан алоҳида хона ажратиб бераётганида Самарқанд шаҳар 6-сонли ИИБ Жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.
Тўрт юз минг сўм пул холислар иштирокида ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилди. “Сўнгги пушаймон - ўзингга душман”, дейди доно халқимиз. Энди Анвара қанча афсус чекмасин, ҳеч нарса ўрнига тушмайди. Ҳолат юзасидан Ўз.Р.ЖКнинг 131-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
— Shukhrat (@bankir2102) April 14, 2020«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар