11:17 / 16.04.2020
2 279

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1349тага етди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1349тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 47 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1349 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 мартда аниқланган эди. Апрель ойида касалланганлар сони кескин ўса бошлади. 11-12 апрель кунлари 98тадан, 13 апрель куни 133та янги ҳолат тасдиқланди. 14 апрель куни эса беморлар сонининг кунлик ўсиши бўйича рекорд натижа қайд этилди - 167та янги ҳолат.

15 апрель куни беморлар сони 137 нафарга ошди.
Шу вақтгача 107 киши касалликдан соғайди, 4 киши вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1349тага етди